Болгарияда собиқ футболчи “ўлиб тирилди” (видео)

Спорт

image

Болгария чемпионати доирасида “Арда”-“Левски” ўртасидаги ўйин бошланишидан олдин мамлакат футболи афсонаси 78 ёшли Петко Ганчевни хотирлаб бир дақиқалик сукут сақланди. Аммо аниқланишича, Петко Ганчев тирик бўлган. Бу ҳақда “Sportbox” нашри хабар берди.

Манбага кўра, ташкилотчилар бу вазиятда қўпол хатога йўл қўйган. Ўша вазиятдан кейин унга оила аъзолари ва дўстлари қўнғироқ қилишни бошлаган. Клуб вакиллари 78 ёшли мутахассисдан узр сўради ва узоқ умр тилади. Петко Ганчев ортиқча эътироз билдирмади.

“Уйга келганимда хотиним кўзида ёш билан Петко ҳозир телевизорда сени ўлган деб айтишди, деди. Буни эшитиб, ҳайратда қолдим. Менимча, вазият яхшига ўхшамаяпти”, дейди Ганчев.


Мақола муаллифи

Теглар

Болгария чемпионати Петко Ганчев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг


Мавзуга доир янгиликлар