Болгария терма жамоаси футболчилари ЙТҲга учради

Спорт 5189
image

Грузия пойтахти Тбилисида Болгария терма жамоаси футболчилари бўлган автобуслар ҳалокатга учради, натижада ярим ҳимоячи Тодор Неделев жароҳат олди. Бу ҳақда бугун, 11 июнь куни “Mtavari Arkhi” телеканали хабар берди.

Телеканалнинг хабар беришича, ЙТҲ Миллатлар Лигасида Грузия терма жамоаси билан Тбилисига баҳс ўтказиш учун келган Болгария терма жамоаси футболчилари аэропортдан меҳмонхонага икки автобусда кетаётганида содир бўлган. Бир машина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, иккинчи автобусга бориб урилган. Воқеа юзасидан суриштирув ишлари бошланган.

Неделевни шифохонага ётқизилиши керак бўлган. Жамоа матбуот хизмати ходими Виктор Неделев Болгариянинг BTV телеканалига берган интервьюсида маълум қилишича, спортчи бошидан оғир жароҳат олиб, операция қилинган. 

“Оптимистик прогнозга кўра, у уч ой ичида тузалиб кетиши мумкин”, деган матбуот хизмати вакили. 

Унга кўра, қолган ўйинчилар қаттиқ руҳий зарбани бошдан ўтказган, аммо улар грузиялик футболчилар билан ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда.

Грузия ва Болгария терма жамоалари ўртасидаги ўйин 12 июнь оқшомида Тбилисидаги “Динамо Арена” стадионида бўлиб ўтиши керак.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 107
Рейтинг: 3
t
×