Боланинг руҳиятига салбий таъсир қилади – мутахассис “тонировка” ҳақида

Жамият 12435
image
-

Бола ойнаси қорайтирилган машина ичида юрса атрофни турли хил рангда кўра олмайди ва бу унинг руҳиятига салбий таъсир кўрсатади. Ушбу фикрларни “Mahalla” телеканалидаги кўрсатувда автомактаб ўқитувчиси Орифжон Назаров айтиб ўтган. 

“Оддий ҳайдовчи сифатида айтмоқчиман, биз болаларимизни ҳар куни боғчага ёки мактабга олиб борамиз. Агарда бола ойнаси қоп-қора машинани ичида ўтирса, бу унинг руҳиятига салбий таъсир қилади. Бола атрофини унинг бор ранглари билан кўргани маъқул”, дейди автомактаб ўқитувчиси. 

Айтиш жоизки, ҳар йили Ўзбекистонда кунлар исиши билан "тонировка" масаласи кун тартибига кўтарилади. Бу йил ҳам шундай бўлди. Хусусан, жорий ой бошида “Mening fikrim” порталига Ўзбекистонда транспорт воситалари ойналарини қорайтириш учун белгиланган тўловни бекор этиш ёки камайтириш ҳақидаги жамоавий мурожаат жойланди.  

Унда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 июлдаги “Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига ўзгартириш киритиб, тонировка учун нархларни қуйидагича белгилаш сўралган:

•  орқа ён ойналар бўйича жисмоний ва юридик шахслар учун базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ)нинг ярим баравари ҳамда хорижий давлатлар юридик шахслари учун БҲМнинг 2 баравари миқдорида;

•  орқа ва олд ён ойналар бўйича жисмоний ва юридик шахслар учун БҲМнинг 2 баравари ҳамда хорижий давлатлар юридик шахслари учун БҲМнинг 10 баравари миқдорида;

•  М2, М3 тоифага оид III класс автотранспорт воситалари ён ойналарининг тусини ўзгартириш БҲМнинг 10 баравари миқдорида.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 575
Рейтинг: 2.9
t
×