Болалигини йўқотган норасидалар (фоторепортаж)
Олам
−
26 Февраль 2022
9398Россия Украинага бостириб кириши оқибатида 198 нафар фуқаро, шу жумладан, 3 нафар бола ҳалок бўлган. Ҳужумлар оқибатида 1 115 киши эса тан жароҳати олган, шундан 33 нафари болалар.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги матбуот котиби Шабиа Мантунинг маълум қилишича, Украинага босқин ортидан бир кечада 100 мингдан ортиқ тинч аҳоли ўз уйларини ташлаб, қочқинга айланган. Шунингдек, украиналикларнинг катта қисми оиласи билан жон сақлаш учун метрога яширинган ва ҳамон ер остида қолмоқда.
Айниқса, ўтган тун украиналиклар учун жуда оғир келган. Аҳоли Киевда тартибсиз отишма ва портлашлар ҳақида хабар бермоқда.
Бугун, 26 февральга ўтар кечаси эса Украина Президенти Владимир Зеленский кейинги соатлар украиналиклар учун жуда оғир бўлишини айтган.
“Очиғини айтишим керак, бу кеча кундуздан ҳам қийинроқ бўлади. Мамлакатимизнинг кўплаб шаҳарлари хавф остида. Киевга алоҳида эътибор берилади. Пойтахтни йўқотиб бўлмайди”, деган Президент ўз мурожаатида.
Бир неча соат ўтгач, Украинанинг БМТдаги доимий вакили Сергей Кислица мамлакати музокаралар учун очиқ эканини маълум қилган.
“Биз музокаралар учун очиқмиз”, деган Кислица Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензега жавобан.
Шу билан бирга, Кислица Украина таслим бўлмаслигини ва ўз позицияларини ҳимоя қилишда давом этишини қўшимча қилган.
LiveБарчаси