Болаларни боғчага жойлашнинг янги тартибига ўтилди

Жамият

image

Энди болаларни боғчага жойлаштириш учун бериладиган йўлланмани олишга Давлат хизматлари маркази (ДХМ)га бориш шарт эмас. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Айтилишича, фуқаролар томонидан фарзандини боғчага жойлаштириш учун ариза ДХМ орқали берилган бўлса, бундан буён йўлланма шаклланиши билан SMS хабар орқали ариза рақами ва махфий код юборилади. Ушбу махфий код билан боғчага бориш ва уни мудирага айтиш лозим. Аввал бундай йўлланма фақат қоғоз шаклида ДХМ дан олинарди.

Вазирликнинг қўшимча қилишича, 2022 йилнинг ўзида боғчага жойлаштириш учун 1 405 424 та, 2023 йилнинг 9 ойи мобайнида эса 1 022 065 та йўлланма шаклланган. Ушбу тартиб орқали ҳар йили 1,2 миллиондан ортиқ (6 тонна) қоғоз тежалиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

боғча

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг