Болаларни боғчага жойлаш учун электрон ариза бериш тўхтатилди
Жамият
−
17 Январь 2022
8320Ўзбекистонда болаларни мактабгача таълим ташкилотларига жойлаш учун электрон ариза бериш 1 февралга қадар тўхтатилди. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги хабар қилди.
Мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш учун электрон ариза юбориш ва навбатни билиш тизими – EMIS дастури серверда вақтинчалик профилактик ишларини олиб бориш учун 2022 йил 17 январдан 1 февралга қадар фаолияти вақтинча тўхтатилди.
EMIS дастури 2022 йил 2 февраль кунидан тўлиқ ўз фаолиятини тиклайди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь