Болаларини хусусий боғча ва мактабларда ўқитадиганлар қисман даромад солиғидан озод этилади 

Жамият

image

Нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларга фарзандларини юбораётган ота-оналар қисман даромад солиғидан озод этилади. Бу ҳақда “Солиқ ва божхона қонунчилиги, шунингдек, солиқ ва божхона имтиёзларининг қўлланилишини такомиллаштиришга қаратилган Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасида белгиланган. 

Қайд этилишича, қонун билан мобиль алоқа хизматлари учун акциз солиғи ставкаси 15 фоиздан 10 фоизга туширилади, нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларга фарзандларини юбораётган ота-оналарнинг ойига 3 миллион сўмгача бўлган тўловлари даромад солиғидан озод этилади. 

Бундан ташқари, хизматлар соҳасини ривожлантириш учун солиқ имтиёзлари берилади ва алоҳида солиқ режими жорий этилади. 

Маълумот ўрнида, қонун лойиҳаси бугун, 7 июль куни парламент қуйи палатасида депутатлар томонидан кўриб чиқилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги фармонида тараққиёт стратегиясида таълим сифатини ошириш бўйича белгиланган вазифалар доирасида жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларга фарзандларини юбораётган ота-оналарнинг 3 миллион сўмгача бўлган тўловлари даромад солиғидан озод этилиши белгиланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

89

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг