Болалар ва ҳомиладорларга 7 турдаги витаминлар бепул берилади

Жамият

image

15 ёшгача бўлган болалар ва ҳомиладорлар 7 турдаги витаминлар комплекси билан бепул таъминланади. Бу ҳақда “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Президент фармони билан тасдиқланган “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланди.

Дастурга кўра, оналик ва болаликни муҳофаза қилишга доир устувор вазифалар ижроси доирасида:

  • 46 та туманлараро перинатал марказ ташкил этилади;
  • ушбу муассасалар кадрлар, тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланади.

Қайд этилишича, ўтган  йили бошланган амалиёт давом эттирилиб, 15 ёшгача бўлган болалар ва ҳомиладорлар 7 турдаги витаминлар комплекси билан бепул таъминланади.

Жумладан:

  • 10 ёшгача болалар ичак паразитларига қарши препаратлар;
  • 2 ёшгача болалар витаминларга бой қўшимчалар;
  • 15 ёшгача болалар, ҳомиладор ва эмизикли аёллар йод препарати билан таъминланади;
  • 2 ёшгача бўлган болалар инфекцион касалликларга қарши 13 турдаги вакциналар билан эмланади.

Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

389

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг