Болалар гематологияси ва онкологияси маркази Гематология маркази таркибидан чиқарилади

Жамият

image

Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази 2022 йил 1 январдан Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази таркибидан чиқарилади ва мустақил фаолият юритади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг “Гематологик ва онкологик касалликларга чалинган беморларни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланди.

Гематологик ва онкологик касалликларга чалинган болаларга паллиатив тиббий хизмат кўрсатиш Марказнинг асосий вазифаларидан ҳисобланади.

Қарор билан Марказни самарали ташкил этиш ва ривожлантиришга оид концепция тасдиқланди.

Онкологик ва гематологик беморларга республика бош тиббиёт ташкилотларида даволаниш учун имтиёзли йўлланма берилган тақдирда уларнинг транспорт харажатлари маҳаллий бюджетдан қоплаб берилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

25

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг