Болалар боғчаларидаги педагоглар маоши ва иш вақти қанча? 

Жамият

image

Мамлакатда болалар ва уларга бириктирилган боғчалар қамрови масаласида муаммо ҳали ҳам долзарб. Шунингдек, боғча ва мактаблардаги кадрлар масаласи ҳам ўз долзарблигини йўқотмайди. 

Педагог кадрлар учун меҳнатга ҳақ тўлаш ва иш вақти масалаларида доимо ҳуқуқ соҳаси вакилларига саволлар билан юзланишади. Келинг, шу ҳақда қисқача баён қилсак.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 январдаги 10-сон қарорига биноан “Давлат мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида” Низом тасдиқланган. Ушбу Низомда мактабгача таълим муассасалари педагог ходимлари ҳақ тўлаш ва иш вақтлари белгиланган.

Педагог учун маош 

Давлат мактабгача таълим муассасалари педагог ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ходимнинг лавозимига, малака тоифасига ва давлат мактабгача таълим муассасасининг турига боғлиқ равишда табақалаштирилган.

Давлат мактабгача таълим тизими ходимлари учун қуйидаги малака тоифалари белгиланади:

•    ўрта махсус, касб-ҳунар (педагогик ёки бажарилаётган лавозим вазифаларига мувофиқ бўлган) маълумотга эга бўлган мутахассис;
•    бакалавр даражасига ёки олий маълумот даражаси бўйича академик даражалар жорий этилгунга қадар олинган олий маълумотга эга бўлган мутахассис;
•    бакалавр, магистр даражасига ёки олий маълумот даражаси бўйича академик даражалар жорий этилгунга қадар олинган олий маълумотга эга бўлган иккинчи тоифали мутахассис;
•    бакалавр, магистр даражасига ёки олий маълумот даражаси бўйича академик даражалар жорий этилгунга қадар олинган олий маълумотга эга бўлган биринчи тоифали мутахассис;
•    бакалавр, магистр даражасига ёки олий маълумот даражаси бўйича академик даражалар жорий этилгунга қадар олинган олий маълумотга эга бўлган олий тоифали мутахассис.   

Маошга қўшимчалар ва устамалар

Ўз хизмат вазифаларини виждонан бажарган, ташаббускор ва юқори малакали ходимларини моддий рағбатлантирилади. Бу бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. 

Шунингдек, жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат мактабгача таълим муассасалари раҳбар, педагог ва тиббиёт ходимларининг лавозим маошлари ва базавий тариф ставкаларига 100 фоиз миқдорида, тарбиячи ёрдамчиларига эса 50 фоиз миқдорида қўшимча тўлов тўланади.

Район коэффициентлари ва устамалар жорий қилинган жойлардаги болалар боғчаларида ишловчи ходимларга қўшимча тўловлар, шунингдек, фахрий унвон, илмий даражалар учун устамалар тўланади. 

Иш вақти

Педагог ходимлар учун ҳафталик иш юкламасининг қуйидаги миқдорлари белгиланади:
•    тил бўйича ўқитувчи — 18 соат;
•    ўқитувчи-логопед, ўқитувчи-дефектолог — 24 соат;
•    жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси, тарбиячи-методисти — 25 соат;
•    тарбиячи, тарбиячи-методист — 36 соат;
•    ақлий ривожланишда камчилиги бўлган ўқувчилар ва тарбияланувчилар ҳамда марказий асаб тизими руҳияти бузилган ҳолда шикастланган болалар учун мактабгача таълим муассасаси ёрдамчи тарбиячиси — 36 соат.

Давлат мактабгача таълим муассасасида педагог ходимларнинг ҳафталик иш юкламаси ишнинг ушбу тури бўйича иш вақти нормал давом этишининг 1,5 бараваридан ортиқ бўлмаслиги лозим.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1505

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг