Бола туғилганда бериладиган нафақа қайта ҳисобланади

Жамият

image

Энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ) бекор қилинганлиги муносабати билан қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш давом этмоқда. Бу ҳақда “Norma” хабар берди.

Декабрь ойининг бошларида 50 дан ортиқ қонунларга тегишли тузатишлар киритилган эди. Ҳозир Президентнинг 90 та қарорига (фармонлар ва қарорлар) тузатиш киритилмоқда.

Натижада қандай коэффициентлар ўзгартирилганини кўриб чиқамиз (меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 634 880 сўмни ташкил этади):

а) 1994 йил 1 сентябрдан бошлаб тўланаётган бола туғилганда бир йўла бериладиган нафақалар – 70,3 фоиз МҲЭКМ (илгари – ЭКИҲнинг 2 баравари);

б) 2018 йил 1 январдан бошлаб ҳар ойда тўланадиган гонорарлар:

Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолари ҳамда собиқ Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг ҳақиқий аъзоларига – 4,22 МҲЭКМ (илгари – ЭКИҲнинг 12 баравари);

собиқ Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг мухбир аъзоларига – 2,81 МҲЭКМ (илгари – ЭКИҲнинг 8 баравари);

в) иш ҳақи ва унга тенглаштириладиган тўловлар нақд пулда тўланиши учун моддий-масъул шахс (кассир) функциясини амалда бажаришда умумтаълим мактабларининг маъмурий-хўжалик қисми бўйича директор ўринбосари ёки хўжалик мудирининг лавозим маошига ҳар ойлик қўшимча тўловлар – МҲЭКМнинг 35,2 фоизи (илгари – ЭКИҲнинг 1 баравари); 

г) 2008 йил 1 сентябрдан ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари ўқитувчиларига қуйидагилар учун тўланаётган оширилган қўшимча тўловлар:

гуруҳга раҳбарлик қилиш – МҲЭКМнинг 35,2 фоизи (илгари – ЭКИҲнинг 100 фоизи);

ёзма ишларни текшириш – МҲЭКМнинг ўртача 17,6 фоизи (илгари – ЭКИҲнинг 50 фоизи);

ўқув ва лаборатория хоналарига мудирлик қилиш – МҲЭКМнинг 17,6 фоизи (илгари – ЭКИҲнинг 50 фоизи).
 
д) информатика хонасига мудирлик қилган умумтаълим мактабларининг ўқитувчиларига устама ҳақ – МҲЭКМнинг 17,6 фоизи (илгари – ЭКИҲнинг 50 фоизи);

е) 2018 йил 1 январдан Ўзбекистон Бадиий академиясининг ҳақиқий аъзоларига тўланаётган, ЖШДС солинмайдиган ҳар ойлик гонорарлар – 1,41 МҲЭКМ (илгари – ЭКИҲнинг 4 баравари);

ж) 2018 йил 1 апрелдан Геология давлат қўмитаси ходимларининг иш ҳақига туман (ҳудудий) коэффициентларни ҳисоблаш учун белгиланган чекланган сумма – 2,11 МҲЭКМ (илгари – ЭКИҲнинг 6 баравари);

з) давлат органларининг раҳбарлари ва ходимларига давлат хизматларини самарали жорий этганлиги учун чорак якунлари бўйича мукофотлар – 3,52 МҲЭКМ (илгари – ЭКИҲнинг 10 баравари);

и) 2019 йил 1 майдан суд бошқарувчиларига ҳар бир якунланган тугатиш иши юритуви учун тўланадиган мукофотлар – 7,03 МҲЭКМ (илгари – ЭКИҲнинг 20 баравари).

Шунингдек 2019 йил 1 январдан прокуратура органлари ходимлари, Марказий сайлов комиссияси аъзолари ва Котибият ходимлари учун белгиланган меҳнат ҳақининг янги разрядлари, шунингдек 2018 йил 1 январдан жорий этилган муаллифлик ҳақи бўйича минимал ставкалар тасдиқланди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЭКИҲ МҲЭКМ

Баҳолаганлар

94

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар