Бола 3-4 ёшигача ранг ажратолмаса, бу касаллик аломатими?
Саломатлик
−
06 Декабрь 2020
4663Болаларда рангни фарқлаш қобилияти 2-3 ойлигида ривожланади. У, энг аввало, қизил рангни ажратади. Рангларни фарқлаш хусусияти 3-4 ёшигача шаклланиши керак. Агар бу жараёнда нуқсонлар бўлса, турли кўз касалликларидан дарак бўлиши мумкин. Бу ҳақда ССВ Матубот хизмати билан суҳбатда Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази директори, тиббиёт фанлари доктори Азамат Юсупов айтиб ўтди.
“Тиббий кўрик орқали болаларнинг кўриш аъзолари ривожланиш босқичларини мунтазам кузатиб бориш лозим”, деди мутахассис.
Азамат Юсупов боланинг кўзи тез-тез ёшланиши ҳолатига ҳам тўхталиб ўтди.
“Кўз ҳуда-беҳуда ёшланмайди. Айниқса, болаларда бу муаммо бўлса, туғма кўз ёши каналларининг ёпилиши ёки торайиб қолиши, шамоллаш аломати бўлиши мумкин”, деди тиббиёт фанлари доктори Азамат Юсупов.
Унинг таъкидлашича, бундай вазиятда вақтни бой бермай, болани окулист-шифокор кўригидан ўтказиш керак.
LiveБарчаси