Боксчи Ойбек Жўраев кумуш медал билан чекланди

Спорт

image

Бокс бўйича Тошкентда бўлиб ўтаётган эркаклар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида 54 кг. вазн тоифасида рингга тушган Ойбек Жўраев қозоғистонлик рақиби Маҳмуд Сабирханга ютқазди ва чемпионлик имкониятини қўлдан бой берди.

Биринчи раунднинг дастлабки ярмида ўзбекистонлик бокс устаси гарчи зарбалар сони бўйича устунликка эга бўлган бўлсада, раунднинг иккинчи ярмидан бошлаб устунлик Сабирхан томонига ўтиб кетди.

Учинчи бўлим эса барчасини ҳал қилиб қўйди. Қозоғистонлик Маҳмуд Сабирхан Ойбек Жўраевни икки марта нокдаун ҳолатига тушириб, ўз ҳисобига ғалабани белгилаб қўя олди. Барчаси аниқ бўлгач, ҳакамлар бир овоздан Маҳмуд Сабирханнинг ғалабасини эътироф этишди. Ҳисоб — 5:0.

Шундай қилиб, Ойбек Жўраев ЖЧда 2-ўрин билан кумуш медалга эга чиқди.

Эслатиб ўтамиз, Жўраев ярим финалда россиялик Дмитрий Двалига қарши жанг қилиб, 5:0 ҳисобида, унга қадар сербиялик Тамир Галанов, албаниялик Ариол Зенели ва испаниялик Габриэль Эскобарни мағлуб этганди ва биринчи марта Жаҳон чемпионати финалига чиққан эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ойбек Жўраев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар