Бокс: Ўзбекистон Осиё чемпионати рейтингида нечанчи ўринни эгаллади?

Спорт

image
0:00
0:00
download

Кеча, 31 май куни Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида ўтказилган бокс бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати ниҳоясига етди. Мусобақада жами 12 та мамлакатдан келган спортчилар беллашдилар. 

Бокс бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида ташкил этилган қитъа чемпионатида жами 20та медаллар жамланмаси ўйналди. Энг кўп медаль Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига насиб этди, сафарга отланган 20 нафар боксчидан 18 нафари уйга медаль билан қайтмоқда.

Чемпионатда ўзбекистонлик спортчилар 7 та олтин, 6 та кумуш ва 5 та бронза медалларини қўлга киритиб, эркаклар терма жамоаси Осиёда 1- ўринни эгаллади. Лекин умумий ҳисобдаги рейтингда 2- ўрин қайд этилди. Олтин медаллар сони бўйича Қозоғистон Ўзбекистондан ўзиб кетди. Улар жами 8 та олтин медалга эгалик қилди. Эътиборлиси, Қозоғистон терма жамоаси олтин медалларнинг барчасига аёллар ўртасидаги баҳсларда сазовор бўлди.

Осиё чемпионати натижалари: 

1.  Қозоғистон: 8 та олтин, 6 та кумуш, 2 та бронза,
2.  Ўзбекистон: 7 та олтин, 6 та кумуш, 5 та бронза,
3.  Мўғулистон: 3 та олтин, 5 та бронза,
4.  Ҳиндистон: 2 та олтин, 5 та кумуш, 8 та бронза,
5.  Эрон: 2 та кумуш, 2 та бронза,
6.  Индонезия: 1 та кумуш,
7.  Қирғизистон: 4 та бронза,
8.  Филиппин: 4 та бронза,
9.  Тожикистон: 4 та бронза,
10.  Кувайт: 2 та бронза,
11.  Шри-Ланка: 1 та бронза,
12.  БАА: 1 та бронза.

Осиё чемпионатида медалга эгалик қилган ўзбекистонлик боксчилар:

Олтин медаль:
Нодиржон Мирзаҳмедов
Шаҳобиддин Зоиров
Бобо-Усмон Батуров
Саиджамшид Жаъфаров
Дилшод Рўзметов
Баҳодир Жалолов
Ситора Турдибекова

Кумуш медаль:
Миразизбек Мирзахалилов
Гуласал Султоналиева
Ситора Шогдарова
Навбаҳор Ҳамидова
Мавлуда Мавлонова
Соҳиба Рўзметова

Бронза медальи:
Абдумалик Халаков
Элнур Абдураимов
Санжар Турсунов
Моҳинабону Абдуллаева
Моҳира Абдуллаева

Моҳинур Маматова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

529

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг