Бокс: Ғоибназаров венесуэлалик, Зоиров никарагуалик рақибини бир неча сонияларда нокаутга учратди
Спорт
−
14 Август 2022
14673Кеча, 13 август куни Тошкент шаҳридаги “Humo Arena” комплексида бокс оқшоми ташкил этилди.
Кечанинг асосий жангларидан бирида Фазлиддин Ғоибназаров венесуэлалик Эйдер Паррага қарши жанг қилди. Ғоибназаров 10 раундга мўлжалланган жангни 38-сониядаёқ тугатди ва рақибини нокаутга учратди.
Шунингдек, фаолиятини профессионал боксда давом эттираётган Шаҳобиддин Зоиров никарагуалик Лариос Жерсонга қарши рингга кўтарилди. Зоиров никарагуалик рақибини 1-раунддаёқ нокаутга учратди. Бу эса Шаҳобиддиннинг профессионал боксдаги 5-ғалабасига айланди.
Бундан ташқари, бокс оқшомида Миразизбек Мирзахалилов ва Лазизбек Муллажонов ҳам рингга чиқиб, нокаут билан ғалабага эришди. Лазизбек Муллажонов британиялик Бассетга қарши жангини иккинчи раундда якунлади, Миразизбек Мирзахалилов эса қирғизистонлик рақиби Ислом Торабаевни 3-раундда таслим қилди. Унинг секундантлари жангни давом эттирмасликка қарор қилишди.
Айтиш жоизки, унга ўзбекистонлик боксчи Артур Григорян ҳам фахрий меҳмон сифатида Германиядан ташриф буюрди.
LiveБарчаси