Бокс бўйича ЖЧ. Ўзбекистонлик ягона финалчи жангни рақибига бой берди 

Спорт

image

Бугун, 5 ноябрь куни -60 кг вазн тоифасида Жаҳон чемпионатининг финал баҳсига киришган Абдумалик Халаков франциялик рақиби Софиан Оумиага жангни бой берди.

Шу тариқа, ўзбекистонлик боксчилар Сербиянинг Белград шаҳрида бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионатидан олтинсиз уйга қайтадиган бўлди. Абдумалик Халаков эса кумуш билан чекланди. 

Маълумот учун, 2019 йилда Россияда бўлиб ўтган бокс бўйича Жаҳон чемпионатидан Ўзбекистон делегацияси 3 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза билан қайтган эди. Бу сафар эса делегация атиги 1 та кумуш ва 1 та бронза ютишга муваффақ бўлди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

546

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг