Бокс бўйича Жаҳон чемпионати. Илк ўзбекистонлик финалчи номи маълум бўлди 

Sport

image

Ўзбекистонлик боксчи Абдумалик Халаков Сербиянинг Белград шаҳрида бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионатининг финал баҳсига йўлланмани қўлга киритди.

Гап шундаки, бугун, 4 ноябрь куни -60 кг вазнли боксчи Абдумалик Халаков ЖЧ ярим финалида эронлик рақибига қарши рингга кўтарилиши лозим эди. Бироқ, эронлик Даниял Шахбаш жароҳати жиддий эканлиги сабабли рингга кўтарилмайдиган бўлди. Шу тариқа ўзбекистонлик спортчи автоматик равишда финалга йўл олди. 

Ярим финалга Абдумалик Халаковдан ташқари яна бир ўзбекистонлик боксчи етиб келган. 92 кг вазн тоифасида Мадиёр Саидраҳимов финал йўлланмаси учун кубалик 4 карра Жаҳон ва 2 карра Олимпиада чемпиони Хулио Ла Крузга қарши баҳс олиб боради.

Маълумот учун, финал жанглари жорий йилнинг 6 ноябр куни бўлиб ўтади.


Tags

Rate Count

792

Rating

3

Rate this article

Share with your friends