Бокс. Бобоусмон Ботуров мағлуб бўлди
Спорт
−
14 Декабрь 2021 5003 1 дақиқа
Бугун, 14 декабрь куни бокс бўйича Ўзбекистон чемпионатининг финал жанглари ўтказилмоқда.
71 кг вазн тоифасида ўтказилган Жаҳон чемпионати совриндори Бобоусмон Ботуров ва Азизбек Тожиев жанги кутилмаган натижа билан якунланди. Ҳал қилувчи баҳсда Тожиев тажрибали рақиби устидан ғалаба қозонди ва чемпионликни қўлга киритди.
67 кг вазнда эса андижонлик Жавлонбек Йўлдошев Тошкент вилояти вакили Жаҳонгир Рахмоновни мағлубиятга учратди. Муросасиз кечган баҳсда ҳакамлар Йўлдошевнинг ғалабасини қайд этишди.
Эслатиб ўтамиз, 63,5 кг тоифасида Мужибилло Турсунов Руслан Абдуллаевга мағлуб бўлган эди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь