Боқиев электр масаласида Норбоеванинг фикрига қўшилишини айтди
Жамият
−
20 Ноябрь 2021
4138Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Фарҳод Боқиев, болалигида “свет”сиз дарс қилиб, қишлоқ шароитида катта бўлганини айтди. Унинг фикрича, электр бўйича 5 йил олдинги ҳолат билан ҳозирги ҳолат орасида ер билан осмонча фарқ бор. Бу ҳақда у жорий йилнинг 17 ноябрь куни Олий Мажлис Сенати Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитасининг мажлисида маълум қилди.
“Электр-энергияси билан боғлиқ масала охирги ўн кун ичида фуқароларнинг фикри ва муносабатлари билан трендга чиқди. Сенатда доим бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича қўмитанинг фаолияти қатъий позиция билан муҳокама қилиб борилди. Ялпи мажлис олдидан энергетика вазирлигининг ахбороти эшитилди. Вазифалар тўғрисида ҳам батафсил фикрлар билдирилди. Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган “Свет” ўчиши бундан беш йил олдинги тарих эди”, деган цитата ҳақида тўхталиб ўтмоқчиман. Очиғи ижтимоий тармоқдаги фойдаланувчиларимиз мазкур масалага тўлақонли эътибор бера олмаган ҳолда фикр билдиришди. 18 октябрь куни “Media holl”да Сенатимизнинг раиси томонидан айтилган фикрларининг иккинчи қисми яъни тўққиз сонияли видео-лавҳага кўпроқ эътибор берилгани жуда кўп масалаларни келтириб чиқарди", дейди Боқиев.
Фарҳод Боқиев ўз нутқи давомида “Media holl”да Сенат раиси томонидан билдирилган фикрга аниқлик киритиб ўтди ва ўзи ҳам қишлоқда электр энергиясисиз дарс қилиб, катта бўлганини қўшимча қилди.
“Билдирилган фикрнинг биринчи қисмида “Электр-энергия, газ билан таъминлаш ва йўллаш масалалари босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Менимча бугун “Свет” ўчиб, зулматда ўтирибмиз”, деган аҳолининг ўзи йўқ ҳозир”, дейилган эди. Бу борадаги фикрни янада кенгайтирадиган бўлсак, ўзимиз ҳам қишлоқ жойларидан чиқиб, бугунги кунда ишлаб келмоқдамиз. 5 йил олдинги ҳолат билан ҳозирги куннинг орасида ер билан осмонча фарқ бор. Ўзимиз ҳам “свет”сиз дарс қилиб катта бўлганмиз. Бугун бундай ҳолат деярли йўқ-ку. Авария билан боғлиқ бир ёки икки соат свет ўчиш ҳолатлари бўлиши мумкин. Лекин, кунига 5-6 ҳатто, 18 соатлаб “свет” бўлмаслик ҳолатлари ҳақиқатан ҳам беш йил олдинги тарих. Буни электр энергияси вазирлиги ҳам ўзининг брифингида эълон қилди. 20 йил давомида электр энергияга кетказилган ҳаракатлар даражасини ҳам айтиб ўтди ва охирги 5 йилда 11 фоизга кўтарилиш даражаси кузатилганини ҳам маълум қилишди”, дейди у.
Фарҳод Боқиев сўзи якунида барча саволларга жавоб олиш учун QALAMPIR.UZ журналистига Сенат назорати остида Энергетика вазирлигининг матбуот анжуманини ҳам ташкил этишни таклиф қилди.
Эслатиб ўтамиз, Энергетика вазирлиги мамалкатда электр таъминоти бўйича вазият ҳақида маълумот бериб, бугунги кунда “свет” ўчиши 10 дақиқадан 2 соатгача давом этаётганини таъкидлаганди.
LiveБарчаси