Боғчалар ҳам ёпиладими? Вазирлик аниқлик киритди

Local

image

Мактабгача таълим муассасалари жорий йилнинг 24 январидан бошлаб, яъни қишки таътилдан сўнг одатий режимда фаолиятини давом эттиради. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди. 

“Боғчалар ёпилмайди, ўз фаолиятини одатдаги режимда давом эттираверади. Боғчаларда карантин қоидаларига риоя қилинади. Агар биронта гуруҳда COVID-19 аниқланса, ўша гуруҳ карантинга олинади, боғча вақтинчага ёпилади”, деди вазирлик Матбуот котиби Мавлуда Асқархўжаева.

Таъкидланишича, давлат мактабгача таълим ташкилотларида COVID-19 пандемияси даврида мактабгача таълим ташкилотларининг иш фаолиятига қўйиладиган вақтинчалик санитария-гигиеник талабларга қатъий риоя этилади. Байрам тадбирлари ўтказилиши вақтинчалик чекланади.

Шунингдек, ота-оналар ва ташқаридан меҳмонлар киришига йўл қўйилмайди (зарур вазиятларда сўнгги уч кунлик ПЗР тести ва эмланганлиги ҳақида сертификати бўлиши лозим). 

Йиғилишлар ўтказилиши чекланади, зарур ҳолларда йиғилишларни видеоконференсалоқа режимида ўтказиш чоралари кўрилади. 

Хабарга кўра, мазкур чекловнинг бузилишига йўл қўйилган тақдирда тегишли тартибда жавобгарлик чоралари (ҳайфсан, жарима ва б.қ.) қўлланилади.


Tags

Rate Count

457

Rating

3

Rate this article

Share with your friends