Боғчада қўллари кўкартириб ташланган қизчага тиббий экспертиза тайинланди

3-саҳифа

image

Аввалроқ Самарқанд вилоятидаги боғчада 2 яшар қизчанинг қўллари тишланиб, кўкартириб ташлангани хабар қилинганди. Болалар омбудсмани ҳолатни назоратга олганини билдирди.

Маълум бўлишича, Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида жойлашган оилавий болалар боғчасида жорий йилнинг 20 май куни гуруҳ тарбиячиси Қ.М. (2002 йилда туғилган) хонадан чиқиб кетган вақтида тарбияланувчи A.Ш. (2021 йилда туғилган, қиз бола)ни бошқа тарбияланувчи З.К. (2022 йилда туғилган) қўлларидан тишлаб, турли кўринишдаги тан жароҳатларини етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан вояга етмаган А.Ш. нинг онаси М.С. 20 май куни Каттақўрғон туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган. Ҳозирда терговга қадар текширув олиб борилиб, вояга етмаган А.Ш. га нисбатан етказилган жароҳатларнинг даражасини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертиза тайинланган.

Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳам мазкур ҳолат бўйича ишчи гуруҳ тузилиб, ўрганишлар олиб борилаётганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ қизнинг онаси М.С. QALAMPIR.UZ билан суҳбатда дастлаб тарбиячи унга фарзандини 2 ёшли бошқа бир бола тишлаганини айтгани, лекин ИИБ ишга аралашганидан сўнг, қизча бу боғчада рўйхатда турмаслиги таъкидланганини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд боғча

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг