Боғча тарбияланувчиси неолит даврига оид пичоқни топиб олди
Олам
−
20 Апрель 2023
11677Германиянинг Қуйи Саксония штатидаги Сиеке кичик шаҳарчасида болалар боғчаларидан бирининг тарбияланувчиси муассаса ҳудудидан янги тош даври – неолит даврига тегишли пичоқни топиб олди. Унинг ёши тахминан 4000-5000 йил деб баҳоланмоқда. Бу ҳақда “Deutsche welle” хабар берди.
Пичоқнинг неча йилга тегишли эканлиги ҳақидаги хулосани Диепҳолз минтақавий музейи мутахассислари берган. Уларга қизчанинг ота-онаси дастлаб фотосуратларни юборган, сўнгра объектнинг ўзини кейинги ўрганиш учун топширган.
Ҳозиргача ушбу ҳудудларда янги тош даврининг яхши ҳолатда сақланиб қолган пичоқлари бир неча бор топилган. Топилма келаси ҳафта, 26 апрель куни омма эътиборига ҳавола этилиши кутилмоқда.
Музей вакилининг таъкидлашича, у вилоят тарихи учун юқори аҳамиятга эга бўлиб, экспонат сифатида катта қизиқиш уйғотади.
Манбага кўра, тош пичоқ кимга тегишли бўлиб қолиши Германиядаги давлат қонунлари билан тартибга солинади. Қоидаларга кўра, Қуйи Саксонияда фуқаролар бундай археологик топилмалар ҳақида расмийларга хабар беришлари шарт. Муайян шароитларда улар давлат мулкига айланиши мумкин. Бундай ҳолларда, топиб олган шахсга мукофот пули тўланади.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15