Боғ, ток ва иссиқхона учун кредит муддати 3 йилдан 7 йилгача узайтирилади – Президент

Жамият 10921
image

Жорий йил 1 мартдан бошлаб, оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида боғ, ток ва иссиқхона учун аҳолига ажратиладиган кредитлар муддати 3 йилдан 7 йилгача, имтиёзли даври эса 1 йилдан 3 йилгача узайтирилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида жорий йилда амалга ошириладиган устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилишида айтиб ўтди.

“Жорий йил 1 мартдан бошлаб, оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида боғ, ток ва иссиқхона учун аҳолига ажратиладиган кредитлар муддати 3 йилдан 7 йилгача, имтиёзли даври эса 1 йилдан 3 йилгача узайтирилади. Бу – одамларнинг истаги, ўзгаришлар учун имконият”, дейди Шавкат Мирзиёев.

Маълум қилинишича, экинларни оқилона жойлаштириш ва илм билан етиштириш орқали бу йил ҳар бир гектардан олинадиган даромадни 5 минг долларга етказиш мақсади белгиланган.

“Экинлардан олинадиган даромадни кескин кўпайтириш ва сувдан оқилона фойдаланиш соҳадаги энг устувор вазифа бўлиши керак”, дея таъкидлади давлат раҳбари.

Бунинг учун экинларни ҳар бир туманнинг ўзига хослиги, маҳаллаларда тарихан шаклланган деҳқончилик кўникмалари, сув таъминотидан келиб чиқиб жойлаштириш зарурлиги қайд этилган. Мисол учун, Мирзаобод туманидаги айрим майдонларда пахта ҳосилдорлиги 12 центнерни ташкил қилмоқда. Лекин, у ердаги маҳаллаларнинг ихтисослашуви ўрганилганда, анор етиштириш имконияти ва қайта ишлаш корхонаси борлиги аниқланган.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 468
Рейтинг: 3
t
×