Boeing Украина учун бомба етказиб беришни таклиф қилди
Олам
−
28 Ноябрь 2022
5687Пентагон Boeing компаниясининг Украинага Россия ҳудудига зарбалар бериш учун ракеталарга ўрнатилиши мумкин бўлган кичик ўлчамли бомбаларни топшириш таклифини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда саноатдаги манбаларга таяниб, “Reuters” агентлиги хабар берди.
Нашрнинг қайд этишича, Boeing томонидан таклиф қилинган ердан учириладиган кичик диаметрли бомба тизими Киевга 2023 йилнинг баҳорида етказиб берилиши мумкин. Тизим GBU-39 кичик диаметрли бомба ва М26 ракета двигателини ўз ичига олади, уларнинг иккаласи ҳам арзон ва АҚШда кўп миқдорда сақланади.
Маълум қилинишича, ердан учириладиган кичик диаметрли бомба тизимининг 150 километрлик парвоз масофаси Украинага Россиянинг чуқурликдаги нишонларини уриш имконини беради.
Бомба GPS орқали бошқарилади, баъзи электрон шовқинларни бартараф эта олади. У об-ҳавога чидамли ва нишон устида сирпаниш имконини берувчи кичик букланувчи қанотларга эга.
Маълумотларга кўра, ердан учириладиган кичик диаметрли бомба тизими 2019 йилдан бери SAAB ва Boeing томонидан ҳамкорликда яратилган. Бир нечта агрегат аллақачон ишлаб чиқарилган, бироқ ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун қонуний тўсиқлар, шунингдек, логистика ва зарур эҳтиёт қисмларни етказиб бериш билан боғлиқ қийинчиликлар мавжуд.
Ҳозирча Boeing ва Пентагон расмийлари бунга изоҳ беришдан бош тортган.
Соҳиба Комиловна
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь