Boeing 787 Dreamliner’и учун катта буюртма берилди

Олам

image

Америка Қўшма Штатларининг етакчи авиакомпанияларидан бўлган United Airlines кеча, 13 декабрь куни эски самолётларни алмаштириш мақсадида 100 та Boeing 787 Dreamliner ва 100 та 737 МАХ самолётларига буюртма беришини эълон қилди. Бу ҳақда “Америка овози” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, United Airlines компанияси 100 та 737 МАХ моделидаги самолётни 2024–2026 йиллар оралиғида, 56 та МАХ русумидаги самолётни эса 2027-2028 йилларда қабул қилиб олишини маълум қилган.

Таъкидлаш жоизки, Boeing корпорацияси учун тахминан 43 миллиард долларлик ушбу шартнома ўта муҳим аҳамият касб этади. Корпорация вакиллари бу Dreamliner самолётига қилинган энг катта буюртмалигини айтган. Бундан ташқари, компания бир-неча йил олдин бу русумдаги самолёт моделлари билан муаммоларга дуч келган эди.

Шунингдек, United Airlines авиакомпанияси 45 та Аirbus А350 русумидаги самолётларга олдиндан эълон қилинган буюртмасини “камида” 2030 йилгача кечиктиришини ҳам маълум қилган. 2009-йилда қилинган буюртманинг кенгайтирилган версияси бир неча кечикишлардан сўнг, ҳозирда ноаниқ ҳолатга келиб қолган.

Маълумот ўрнида, янги русумдаги самолётлардан фойдаланиш глобал иқлим ўзгаришига қарши курашга ҳисса қўшиши кутилмоқда. Қайд этилишича, бу самолётлар эски русумдагиларига қараганда 25% камроқ карбонат ангидрид чиқиндиларини ҳосил қилади.

Алибек Бейжанов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

165

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг