Бодринг асабни тинчлантиради

Фойдали

image

Бодринг сабзавотлар ичида энг серсуви ҳисобланади. Унинг таркибида сув миқдори 90 фоиздан ортиқ. Бодринг таркибида крахмал, шакар, оқсил, клетчатка, органик кислоталар, эфир мойи, А,В,С, РР, Е, Н дармондорилари ва калий, калций, натрий, магний, темир, фосфор, йод, олтингугурт, қалай, мис, фтор, хром, алюминий каби моддалар мавжуд.

Муҳими шундаки, бодиринг таркибидаги йод организмга жуда осон сингади. Шунингдек, бодринг овқат ҳазм қилиш безларининг фаолиятини ва сўлак ажралишини меъёрлаштириб, оқсил моддасини янада яхшироқ ўзлаштирилишини таъминлайди. Шунинг учун бодрингнинг сувли бўлакчалари таомни нафақат чиройли ва хуштаъм қилади, балки ҳазм қилиш жараёнини ҳам яхшилайди.

Бодрингдан тайёрланган шарбат йўталда, бўғим касалликларида, юрак билан боғлиқ шишларда фойда беради. Асаб тизимини тинчлантиради, мағзи эса ични енгил юмшатади, юзлар ранги ва тиниқлигини сақлайди, тери куйиши ҳамда шишлар пайдо бўлганда ёрдам беради. 

Бодиринг пўстининг қуритиб эзилганидан тери касалликлари ва тошмаларда фойдаланиш тавсия этилади. Бодрингдан нафақат истеъмол учун, балки гўзалликни ва саломатликни мустаҳкамлашда фойдаланилади.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

81

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made