Бобур кўчасидан Тошкент халқаро аэропортига олиб борувчи кўприк ёпилади
Жамият
−
19 Январь 2023 9753 1 дақиқа
Бугун, 19 январь кунидан Бобур кўчасидаги Тошкент халқаро аэропортига олиб борувчи кўприк қисман ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.

Қайд этилишича, кўприк йўл таъмирлаш ишлари сабабли ёпилади.
“Ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишни тавсия этамиз ва юзага келган ноқулайлик учун узр сўраймиз”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 4 январидан Келес йўли кўчасининг Тошкент ҳалқа автомобиль йўли кўпригидан Мояриқ кўчасигача бўлган оралиғи қисман ёпилганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь