Bo‘zatov FEST иштирокчилари Қорақалпоғистонга етиб келди
Жамият
−
07 Июнь 2021
4607Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган “Ёшлар овози” фестивалининг республика босқичи Қорақалпоғистон Республикаси бўлиб ўтиши маълум қилинган эди. Бугун, 7 июнь куни эрта тонгдан Нукус темир йўл вокзалида ҳамда Нукус халқаро аэропортида Bo‘zatov FEST’нинг якуний босқич иштирокчилари, ўз ҳудудида тенгсиз деб топилган ёш иқтидор эгалари ҳамда меҳмонлари тантанали равишда кутиб олинди.
7-10 июнь кунлари бўлиб ўтадиган ёшлар фестивалида бир-биридан қизиқарли, эсда қоларли ва такрорланмас дастурлар ишлаб чиқилган. Хусусан, бугунги кун тартибида Бўзатов туманидаги Ёшлар марказида таниқли ва ёш ижодкорлар билан учрашув, шеърий тўплам тақдимоти, миллий ҳунармандчилик кўргазмаси ҳамда Бердақ номидаги Ёшлар боғида қорақалпоқ таомлари фестивали ўтказилади.
Шунингдек, иштирокчилар Бўзатов туман маҳалла ёшлар ўртасида спортнинг футбол, кураш, баскетбол, волейбол турлари бўйича ўтказиладиган мусобақаларга гувоҳ бўлишади.
Бўзатов амфитеатрида бу оқшом катта байрам – Bo‘zatov FEST’нинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади.
Бўзатов иқтидорларни кашф этади. Яқин кунларда фестивалнинг илк ғолиблари аниқланади.
Bo‘zatov FEST медиа штаби
LiveБарчаси