BMW Х8 нинг қандай бўлишини очиқлади

Технология

image

Германиянинг BMW компанияси Х8 кроссоверининг янги авлодини ишлаб чиқаради. Бу ҳақда "Autocar" нашри хабар берган.

Маълумотларга кўра, Х8 кроссоверининг янги авлоди М префиксини олади. У бренднинг моделлари орасидаги энг кучли автомобилга айланиши кутилмоқда. 

Янгилик ташқи томондан моделлар қаторида бир қадам пастроқ бўлган Х7 кроссоверини такрорлайди. 

Унинг асосий фарқлари салонининг ҳашаматида, кенгайтирилган ускуналари ва иккинчи қаторда алоҳида ўриндиқлар бўлишида кўринади. 

Шунингдек, BMW Х8 М капоти остида 4,4 литрли бензинли турбодвигатель ва электромотордан иборат гибрид мослама ўрнатилади. 

Қурилманинг умумий қуввати 750 от кучига тенг бўлади. 

Янгилик премьераси 2022 йилда бўлиб ўтиши кутилмоқда. Моделнинг нархи ҳозирча номаълум.


Мақола муаллифи

Теглар

BMW Х8

Баҳолаганлар

489

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар