BMW икки ўсмирнинг умрига зомин бўлди
Олам
−
05 Сентябрь 2019
4607Кеча, 4 сентябрь куни Россиянинг Владимир вилоятида BMW ҳайдовчиси ўғил ва қиз болани автомобилида уриб юборди, болалар эса ҳалок бўлган, дея хабар бермоқда РИА Новости.
Автоҳалокат 4 сентябрь куни кечқурун соат саккизларда Ковровский тумани Мелехово қишлоғидаги Первомайская кўчасида содир бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, 23 ёшли Ковровскийда яшовчи фуқаро ВМW 320 русумли автомашинани ҳайдаб кетаётган чоғда икки пиёда - 2006 йилда туғилган ўғил ва қиз билан тўқнашган.
Уларга оғир жароҳатлар етказилган: болалардан бири воқеа жойида вафот этган, иккинчиси - тез ёрдам машинасида.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари бошланган.
LiveБарчаси