БМТнинг қулаши қанчалик хавфли?
Олам
−
30 Октябрь 2020
5357Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ваколати ва қонунийлигини бузишга уринишлар халқаро муносабатлар меъморчилигининг қулашига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя Халқ дипломатиясининг халқаро форуми иштирокчиларига “Волга бўйича мулоқот: ХХI асрдаги тинчлик ва ўзаро тушуниш” номли видеомурожаатида айтиб ўтди.
“Россия кенг келишувлар асосида БМТни ривожлантириш бўйича барча шериклар билан ишлашга тайёр, аммо биз ташкилотнинг обрўси ва қонунийлигини бузишга уринишларни ўта хавфли деб биламиз. Бу халқаро муносабатларнинг бутун меъморчилигининг қулашига олиб келиши мумкин. Агар халқаро муносабатлар қуласа, фақат “ким кучли” қоидаси ишлай болшлайди”, дейди Небензя.
Дипломатнинг таъкидлашича, ўтган ўн йилликларда, юзага келган қийинчиликларга қарамай, БМТ ўзининг асосий вазифаси – тинчликни ҳимоя қилиш, халқлар ва қитъаларнинг барқарор ривожланишига кўмаклашиш ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш вазифаларини адо этди.
“Шунга қарамасдан сўнгги пайтларда ташкилот, айниқса, БМТ Хавфсизлик кенгаши етарли даражадаги самарадорликнинг йўқлиги ва унинг аъзолари ўртасида мавҳум қарама-қаршилик мавжудлиги билан танқид қилинаяпти”, дея қўшимча қилди Небензя.
Россиялик дипломатнинг сўзларига кўра, БМТда келишмовчиликлар ташкилотнинг бутун фаолияти давомида ҳар доим мавжуд бўлган. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ташкил этилганида ҳам бу ерда ҳамфикрлик ҳукмрон бўлиши башорат қилинмаган.
“Ташкилотнинг моҳияти ҳам аслида ҳамфикрликни, муросани топиш ва ишлаб чиқишдан иборат бўлиб, унинг кучи – турли нуқтаи назар ва фикрларни ҳисобга олишда “, дея таъкидлади Россиянинг БМТдаги доимий вакили.
Фаррухжон Муродқулов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь