БМТнинг Дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси Ўзбекистонга келади

Жамият

image

Ўзбекистоннинг AҚШдаги элчиси Жавлон Ваҳобов БМТнинг Дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси Aҳмад Шаҳид билан музокаралар ўтказди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Музокара давомида, Aҳмад Шаҳид "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида" янги қонуннинг қабул қилинишини мамнуният билан қабул қилиб, бу ҳужжат диний эркинликни таъминлаш учун қонунчилик тизимига кўплаб ижобий ўзгаришлар киритганини таъкидлаган.

Қайд этилишича, Aҳмад Шаҳид жорий йил сентябрь ойида Ўзбекистонга сафар қилиб, Нью-Йорк шаҳри университети ҳузуридаги Ralf Banch номидаги халқаро тадқиқотлар институти ва Эссекс  университети ҳуқуқшунослик мактаби ёрдамида техник кўмак дастурини ишга туширишга тайёр. 

Маълум бўлишича, сафар дастурида тегишли давлат идоралари, фуқаролик жамияти ва диний ташкилотлар вакиллари учун қатор семинар ҳамда тренинглар ўтказиш кўзда тутилган. 

Шунингдек, БМТ доирасида қўлланилаётган инсон ҳуқуқлари кўрсаткичларига асосланган миллий мониторинг ва баҳолаш тизимини ишлаб чиқишда маслаҳат ёрдами кўрсатилиши ҳам назарда тутилган.

Маълумот ўрнида, БМТ махсус маърузачиси “Декларациялар мулоқоти” халқаро форумини ўтказиш режасини олқишлаб, мазкур анжуман якунлари бўйича “Бухоро декларацияси” қабул қилиниши алоҳида аҳамият касб этишини таъкидлади. Aҳмад Шаҳид “Бухоро декларация”си лойиҳасини ишлаб чиқишда зарур маслаҳат ёрдами кўрсатишини, шунингдек, декабрь ойида ушбу халқаро конференция ишида иштирок этиш учун Ўзбекистонга яна бир бор сафар қилишини тасдиқлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

10

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг