БМТдаги элчи FIFA'дан ЖЧга чиқолмаган Италияга имконият беришни сўради
Спорт
−
27 Октябрь 2022 4402 1 дақиқа
Доминиканинг БМТдаги доимий вакили Паоло Замполли FIFA президенти Жанни Инфантинодан Жаҳон чемпионатига Эрон терма жамоаси ўрнига Италияни қўшишни сўради. Бу ҳақда "Football Italia" нашрида хабар берилди.
"Дунё сиздан Эронни Жаҳон чемпионатидан дисквалификация қилиш учун зудлик билан чора кўришингизни талаб қилмоқда. Шахсан мен ва бутун жаҳон Италиянинг Англияга қарши ўйнашини орзу қилади", дейди Замполли.
Маълумот учун, Эрон терма жамоаси Англия, Уэльс ва АҚШ билан бир гуруҳдан жой олган.
Эслатиб ўтамиз Жаҳон чемпионати баҳслари 20 ноябрдан 18 декабрга қадар Қатарда бўлиб ўтади.
Шахзод Шукуров
Live
Барчаси
Ўзбекистон шакар импортини чеклади
27 Октябрь