БМТда Россия резолюцияси қабул қилинди
Олам
−
16 Декабрь 2022
7781Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси кеча, 15 декабрь куни бўлиб ўтган йиғилишда Россия томонидан тақдим этилган “Нацизм, неонацизм ва ирқчилик, ирқий камситиш, ксенофобия ва улар билан боғлиқ бўлган муросасизликнинг замонавий шаклларининг кучайишига ёрдам берувчи бошқа амалиётларни улуғлашга қарши кураш” резолюциясини қабул қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
120 давлат ёқлаб овоз берди, 50 давлат қарши, 10 давлат бетараф қолди.
Бу ҳар йили кўриб чиқиш учун тақдим этиладиган анъанавий рус резолюцияси. Матннинг ҳаммуаллифлари, хусусан, Озарбайжон, Беларусь, Венесуэла, Вьетнам, Камбоджа, Шимолий Корея, Куба, Лаос, Мали, Никарагуа, Покистон, Сурия, Судан, Марказий Африка Республикаси, Экваториал Гвинея ва Жанубий Африка.
Резолюцияда нацистлар ҳаракати, неонацизм ва “Ваффен СС” ташкилоти (қўриқлаш бўлинмаларининг ҳарбий қисмлари)нинг собиқ аъзолари ҳар қандай шаклда улуғланаётганидан, шу жумладан, ёдгорликлар қуриш ва нацистларнинг ўтмишини, нацистлар ҳаракати ва неонацизмни улуғлаш учун оммавий намойишлар ўтказиш шаклидан чуқур хавотир билдирилган.
Ҳужжат давлатларни айниқса нацизм, неонацизм ва холокостни инкор этишни таъминлаш мақсадида ирқчилик, ирқий камситиш, ксенофобия ва улар билан боғлиқ муросасизликка барҳам бериш бўйича миллий ҳаракатлар режаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга чақиради.
Шунингдек, у давлатларга нацистлар режими, унинг иттифоқчилари ва улар билан боғлиқ ташкилотларни тантанали равишда нишонлашни тақиқлаш бўйича тавсияни қайд этади. Бундан ташқари, Иккинчи жаҳон уруши йилларида нацизмга қарши курашганлар шарафига ўрнатилган ёдгорликларни таҳқирлаш ёки вайрон қилиш, шунингдек, уларнинг жасадларини ноқонуний эксгумация қилиш ёки бошқа жойга кўчиришга уринишлар ва ҳолатлар кўпайиб бораётганидан чуқур ташвиш билдирилмоқда.
LiveБарчаси