БМТда қарор топмаган адолат қурол билан тикланди – расмий Баку
Олам
−
02 Март 2023
7120Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашидаги битта доимий ўрин Қўшма Штатларга берилиши, раислик қилувчи мамлакат эса ротация асосида алмаштирилиши керак. Бу ҳақда Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев бугун, 2 март куни Бакуда бўлиб ўтган Қўшилмаслик ҳаракати саммитидаги нутқида айтиб ўтди.
Унинг таъкидлашича, Баку Африка бўйича Хавфсизлик Кенгашида доимий ўринлар ажратилишини қўллаб-қувватлайди.
Мисол тариқасида Озарбайжон раҳбари БМТ механизмининг Жанубий Кавказ учун самарасизлигига эътибор қаратди.
“Хавфсизлик Кенгашининг айрим резолюциялари бир неча кун ичида амалга оширилган бўлсада, Озарбайжон мисолида Арманистон қарийб 30 йил давомида БМТ Хавфсизлик Кенгашининг тўртта резолюциясини эътиборсиз қолдирди. Гарчи бу ҳужжатларда Арманистон Қуролли Кучларини Озарбайжон ҳудудларидан зудлик билан ва сўзсиз олиб чиқиб кетиш аниқ талаб қилинган бўлса ҳам”, дейди сиёсатчи.
Давлат раҳбари 2020 йилда Озарбайжон ўзининг ҳудудий яхлитлигини тиклаб, ўз кучи билан ушбу қарорлар ижросига эришганини таъкидлади.
“Бу, эҳтимол, БМТ ташкил этилганидан буён дунёда биринчи бўлиб кузатилаётган бундай ҳолатдир”, дейди Илҳом Алиев.
Президент Озарбайжон 30 йиллик мусталакадан сўнг “дунёда энг кўп миналанган давлатлар” қаторига киришини таъкидлади.
“Овозимиз бутун дунёга эшитилиши учун мен бизга фикрдош, миналардан зарар кўрган давлатлар гуруҳини тузишни таклиф қилмоқчиман”, дейди у.