БМТ ЕИ давлатларини миграция сиёсатини ислоҳ қилишга чақирди

Олам

image

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Европа Иттифоқининг миграция сиёсатида узоқ муддатли ислоҳотлар ўтказиш зарурлигини билдирди. Бу ҳақда БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги матбуот котиби Шабиа Манту “Anadolu” нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди

Шабиа Мантуга кўра, бу йил Ўртаер денгизи орқали Европага 61 мингга яқин қочқин келган, улардан 47 мингга яқини Италияга кетган.

“Йил бошидан 30 апрелгача Италияга денгиз орқали 41 815 киши етиб келди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 289 фоизга ошган. Биз кетма-кет уч йил давомида Италияга денгиз орқали келган ноқонуний муҳожирлар сони ортганини кўрдик. Бу йўллар жуда хавфлидир. Кўпгина кемалар яроқсиз ва жуда осон ағдарилади", дейди у.

Шунингдек, Манту БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлигининг денгизда муҳожирларни қутқариш ва барча қирғоқ бўйидаги штатларда хавфсиз ҳудудларга киришни таъминлаш бўйича ҳуқуқий ва маънавий мажбуриятларга чақирувини эслатган.

“Қочқинлар бўйича Олий комиссарлик яна бир бор Европа Иттифоқи давлатларини денгизда қутқарув ва масъулиятни тақсимлаш каби муҳим масалаларни ўз ичига олган Европа Иттифоқининг миграция ва бошпана ҳақидаги пактини имкон қадар тезроқ қабул қилиш ва амалга оширишга чақиради. Шунингдек, биз Европа Иттифоқини Ўрта ер денгизи ва бошқа барча мигрантлар йўлларида хавфсизлик ва бирдамликни ўз ҳаракатларининг марказига қўйишга чақирамиз”, дейди Шабиа Манту.

Мантунинг айтишича, муҳожирлар хавфсиз жойларни топишлари учун давлат томонидан бошқариладиган қидирув ва қутқарув ишларини янада мувофиқлаштирилган ҳолда олиб бориш зарур.

“БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги Европа Иттифоқи ва аъзо давлатларга қочқинлар, бошпана изловчилар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни қўллаб-қувватлашда ёрдам беришга тайёр”, дея қўшимча қилган у.


Мақола муаллифи

Теглар

БМТ миграция ЕИ давлатлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг