БМТ янги пандемиялар хавфидан огоҳлантирди

Олам

image
0:00
0:00
download

БМТ мутахассислари янги пандемия хавфи юқори эканлигидан огоҳлантирди. Уларнинг ҳисоб-китобларига кўра, дунёда ҳали фанга маълум бўлмаган 1,7 миллион вирус мавжуд.  

Вирусларнинг ярми одамларга тарқалиши ва касалликнинг янги тўлқинига сабаб бўлиши мумкин. 

COVID-19 "испан гриппи"дан сўнг олтинчи пандемия бўлди. "Испан гриппи" 1918-1920 йилларда 50 дан 100 миллионгача одамнинг ҳаётига зомин бўлган. Барча ҳолатларда, одамларга ҳайвонлардан юқадиган вируслар сабаб бўлган. 

Олимларнинг таъкидлашича, айнан инсон фаолияти сайёрамизни "пандемия даврига" олиб бориши мумкин. 

Зооноз касалликларнинг деярли учдан бир қисми ўрмонларнинг кесилиши ҳамда одамлар ва ёввойи табиат ўртасидаги алоқанинг кучайиши натижасида юзага келади. 

Йўқ қилинган экотизимларда маълум инфекциялар ташувчиси бўлган кўршапалаклар ва каламушлар фаол равишда кўпайишни бошлайди. 

БМТ мутахассисларининг фикрига кўра, ҳар йили бешта касаллик тур тўсиғидан ўтиб, одамлар учун хавфли бўлиб қолади. Ҳисоботда "уларнинг ҳар қайсисининг тарқалиши ва пандемияга айланиши мумкинлиги" таъкидланган. 

"Келажакда касаллик тўлқинларининг олдини олиш учун инсоният биохилма-хилликни йўқотиш, ўрмонларни йўқ қилиш, чорва моллари ва ёввойи табиат савдоси каби тадбирларни тўхтатиши керак", деган мутахассислар. 

Бу одамлар қурбон бўлишига йўл қўймаслик билан бир қаторда иқтисодий зарарнинг олдини олишга ҳам ёрдам беради. 

Мутахассисларнинг тахминларига кўра, COVID-19 пандемиясининг глобал қиймати 2020 йил июль ойига қадар 8-16 триллион долларни ташкил этган. Бунинг 5,8-8,8 трлн доллари ижтимоий масофани чеклаш ва саёҳатга чекловлар билан боғлиқ. 

2014 йилда Ғарбий Африкада тарқалган Эбола эпидемияси тахминан 52 миллиард доллар, Жанубий Америка ва Кариб денгизида авж олган Зика эпидемияси 6-17 миллиард доллар зарар келтирган.


Мақола муаллифи

Теглар

БМТ пандемия

Баҳолаганлар

187

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг