БМТ Ўзбекистонга гиёҳванд моддалар ва жиноятчиликка қарши кураш учун ускуналарни топширди

Жамият 1890
image

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг Марказий Осиё бўйича минтақавий идораси ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гиёҳванд моддаларни назорат қилиш бўйича миллий ахборот-таҳлил маркази Марказий Осиёда чегара алоқалари идораларининг имкониятларини кучайтириш орқали ҳамкорлик қилади. 

Янги ташкил этилган идоралараро мобил гуруҳлар ва чегара билан ўзаро алоқалар идоралари фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун зарур бўлган умумий қиймати 674 минг долларлик 14 та транспорт воситалари, стратегик, тактик ускуналар ва офис мултимедиа ускуналари Наркотиклар бўйича миллий ахборот-таҳлил маркази, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги назорат Давлат божхона қўмитаси, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига ўтказилди. 

Ушбу ташаббус Ўзбекистоннинг 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясини тарғиб қилишга ва 2030 йилгача бўлган даврда БМТнинг барқарор ривожланиш кун тартибидаги 16-мақсадига эришишга ёрдам беради. 

Ташаббусни республика миқёсида амалга ошириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гиёҳванд моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази координацияси томонидан амалга оширилади.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 29
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×