БМТ Ўзбекистон орқали Тожикистонга гуманитар ёрдам юборди

Олам

image

БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги бошқармаси, Тожикистондаги Қочқинлар агентлигига Европа Иттифоқи ва Япония ҳукумати томонидан Ўзбекистоннинг Термиз шаҳридаги Юк ташиш маркази орқали Тожикистонга етиб келган 20 тонна гуманитар юкни қабул қилиб олди. Бу ҳақда тожик нашрлари хабар қилди.

Бу ёрдам Тожикистон ҳукуматига Афғонистондан қочқинлар келишига тайёргарлик кўришда кўмаклашиш бўйича БМТ Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги ва донорларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатларининг бир қисмидир.

Гуманитар юкларнинг биринчи партияси қочқинлар учун 104 та махсус йиғма уй-жой модуллари, шунингдек, матраслар, ошхона жиҳозлари, пластмасса плёнкалар ва бошқа зарур нарсаларни ўз ичига олади.

Фавқулодда вазиятларга тайёр туриш ва инсонпарварлик ёрдами Япония ҳукуматининг 700 000 АҚШ доллари миқдоридаги саховатли ҳиссаси ҳамда 500 000 евро ажратган Европа Иттифоқининг инсонпарварлик ёрдами ва фуқаролик муҳофазаси департаменти туфайли амалга оширилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

197

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг