БМТ Украинада ҳалок бўлган тинч аҳоли сонини эълон қилди
Олам
−
09 Май 2023
8235БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси Украинадаги тинч аҳоли қурбонлари бўйича янгиланган статистик маълумотларни эълон қилди. Кеча, 8 май куни тегишли ҳисобот расмий сайтга жойланди.
Маълум қилинишича, 2022 йил 24 февралдан 2023 йил 8 майгача Украинада 8791 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган, 14 815 нафари яраланган.
Қурбонлар орасида 3977 эркак, 2367 аёл, шунингдек, вояга етмаган 271 ўғил, 217 нафар қиз бола ҳам бор. Катталардан 1928 нафар, болалардан эса 31 нафарининг жинсини аниқлаб бўлмаган. Яраланганлар орасида эса 4088 эркак, 2730 аёл, 433 ўғил, 309 қиз бор.
БМТ статистик маълумотларига кўра, Донбасснинг Украина назорати остидаги қисмида 4010 киши ҳалок бўлган, 5636 киши жароҳатланган. Россия томонидан назорат қилинадиган (тан олинмаган) ДХР ва ЛХР ҳудудларида 692 киши ҳалок бўлган, 2382 киши яраланган.
Кенг радиусли портловчи қуроллардан фойдаланиш пайтида тинч аҳолининг аксарияти жабр кўрган – 7297 киши ҳалок бўлган, 14 022 киши яраланган.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотига кўра, ҳақиқий кўрсаткичлар анча юқори бўлиши мумкин.
LiveБарчаси