БМТ Мьянмада намойишчиларга ўқ узилишини қоралади

Олам 2122
image

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котиби Антонио Гутерриш Мьянмадаги бир неча кишининг ўлимига сабаб бўлган тинч намойишни бостиришни қоралади. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Гутерриш ҳокимиятни фуқаролик ҳукуматига қайтаришга чақирган.

“Тинч намойишчиларга қарши ўлик олов, таҳдид ва зўравонликдан фойдаланиш қабул қилиниши мумкин эмас. Ҳар бир инсон тинч йиғилиш ўткаазиш ҳуқуқига эга”, дейди у.

Маълумот учун, 14 февралдаги намойишларда хавфсизлик кучлари Мьичина шаҳрида намойишчиларга қарата ўт очди. Тарқатилган видеоларда кадрларда одамлар ваҳима билан тарқалиб кетганини кўриш мумкин.

Аввалроқ, Мьянма Қуролли кучлари мамлакатдаги юқори мартабали амалдорларни ҳибсга олгани ва мамлакатда бир йил муддатга фавқулодда ҳолат эълон қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 45
Рейтинг: 3
t
×