БМТ комиссари Афғонистон ва Сурия халқидан хавотирда

Олам

image

БМТнинг қочқинлар бўйича олий комиссари Филиппо Гранди Украинага ёрдам кўпайиши туфайли дунёнинг бошқа муҳтож минтақалари ҳам инсонпарварлик ёрдами етишмаслигидан хавотирда. Бу ҳақда у NHK телеканалига бугун, 17 июнь куни берган интервьюсида айтиб ўтди. 

Гранди Украинадаги қочқинлар ва ички кўчирилганларга ёрдамнинг фаол йиғилишини қўллаб-қувватлади, бироқ Афғонистон, Сурия ва бошқа муҳтож мамлакатларда худди шундай вазиятга тушиб қолган одамларга ёрдам кўрсатилмаганидан хавотир билдирди.  

“Эҳтимол, бу маблағлар бошқа мамлакатлар учун мўлжалланган ёрдамдан [фондлардан] ўтказиб юборилгандир. Бошқа ҳудудларда аллақачон мавжуд муаммолар кўпинча эътибордан четда қолмоқда”, дейди у.

Сайёрадаги озиқ-овқат муаммоларига тўхталар экан, БМТ комиссари Қора қитъадаги вазият ёмонлашиши мумкинлигидан огоҳлантирди.  

“Африканинг заиф ҳудудларига, можаролар ва қашшоқликдан ташқари, иқлим ўзгариши таъсир қилади. Озиқ-овқат тақчиллигига йўл қўйинг ва кўпроқ одамлар кўчиб ўтишга мажбур бўлаётганига ҳайрон бўлманг”, деди у. 

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлигининг май ойи охирида маълум қилишича, қуролли тўқнашувлар, зўравонлик ва таъқиблар туфайли уйларини ташлаб кетган қочқинлар ва ички кўчирилганлар сони дунёда биринчи марта 100 миллиондан ошди

2021 йилда Афғонистон, Буркина-Фасо, Конго Демократик Республикаси, Мьянма, Нигерия ва Эфиопия каби мамлакатлардаги зўравонликларнинг янги тўлқинлари ёки узоқ давом этган можаролар туфайли дунё бўйлаб мажбурий кўчирилганлар сони 90 миллионга етди. Бундан ташқари, Украинадаги ҳарбий амалиёт 2022 йилда бу мамлакат ичида 8 миллион одамнинг кўчирилишига олиб келди ва 6 миллиондан ортиқ қочқин ҳам рўйхатга олинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон

Баҳолаганлар

56

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг