БМТ Хавфсизлик Кенгаши Байденнинг Ғазода ўт очишни тўхтатиш режаси билан резолюцияни қабул қилди
Олам
−
11 Июнь
3051Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши АҚШ томонидан илгари сурилган Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича уч босқичли резолюцияни қабул қилди. Ҳужжат матнини овоз беришда 14 нафар иштирокчи қўллаб-қувватлади. Россия овоз беришда иштирок этишдан бетараф қолди.
АҚШ Президенти Жо Байден 31 май куни Ғазода сулҳ таклифини эълон қилганди.
Байден режасининг биринчи босқичида Исроил қўшинларининг Ғазодан тўлиқ олиб чиқилиши, ҲАМАС томонидан гаровга олинганларнинг бир қисми озод этилиши, баъзи фаластинлик маҳбусларнинг қамоқхоналардан озод этилиши, 600 та юк машинасининг гуманитар юклар ўтиши, Ғазога ҳар куни ёрдам кўрсатиш ва ғазоликларнинг ўз уйларига хавфсиз қайтиши, шунингдек, Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги музокара жараёни кўзда тутилган.
Иккинчи босқич қолган барча маҳбусларни озод қилишни таклиф қилади.
Учинчи босқичда Ғазони қайта тиклаш устувор вазифага айланади ва ўлган маҳбусларнинг жасадларини ўзаро алмашиш ҳам кўзда тутилган.
Қарорда икки давлат қарори, шунингдек, Ғазо сектори ва Ғарбий Соҳилни Фаластин маъмурияти остида бирлаштириш муҳимлиги таъкидланган.
ҲАМАС ҳаракати Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича БМТ резолюциясини олқишлади.
LiveБарчаси