БМТ Хавфсизлик Кенгаши Aфғонистонда янги ҳукумат тузишга чақирди
Олам
−
17 Август 2021
8864Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Хавфсизлик Кенгаши Aфғонистондаги жанговар ҳаракатларнинг барча кўринишини зудлик билан тўхтатишга ва янги ҳукумат тузишга чақирди. Бу ҳақда РИA Новости хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Хавфсизлик Кенгаши мамлакатда конституциявий тузумни тиклаб, хавфсизликни кафолатлаш кераклигини таъкидлаган.
Кенгаш БМТ ва унинг гуманитар ҳамкорларига муҳтожларга инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиши учун таъминот етказиш, шунингдек, гуманитар ишчиларнинг ўзлари, шифокорлар ва таржимонларни ҳимоя қилиш зарурлигини билдирди. ХК халқаро инсонпарварлик ҳуқуқни бузганларни жавобгарликка тортиш кераклигини қайд этди. Aйниқса, мамлакатдаги барча аёллар ва чет элликларнинг хавфсизлигини таъминлаш зарурлигига ишора қилди.
Учрашув қатнашчилари Aфғонистонда инсон ҳуқуқларининг жиддий бузилишидан хавотир билдирди. Хавфсизлик Кенгаши барча томонларни инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро меъёрлар ва стандартларга риоя қилишга чақирди.
Бундан ташқари, Хавфсизлик Кенгаши аъзолари Aфғонистон ҳудуди террорчилар учун платформа сифатида ишлатилмаслиги кераклигини таъкидлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь