БМТ Қозоғистондан маҳбусларни озод қилишни талаб қилди

Олам

image

Қозоғистонда кеча, 11 январь ҳолатига кўра, 10 мингдан ортиқ одам ҳибсда сақланмоқда. Ҳукумат фақат тинч намойишларда қатнашган фуқароларни зудлик билан озод қилиши керак. Бу ҳақда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича бошқармаси вакили Лиз Троссел маълум қилди.

БМТ вакилига кўра, одамлар фақат тинч намойишларда қатнашиш ва ўз позициясини билдириш ҳуқуқидан фойдалангани учун ҳибсга олинмаслиги лозим. 

"Фақат ўз ҳуқуқларидан фойдалангани учун ҳибсга олинганлар зудлик билан қўйиб юборилиши керак. Олма-отадаги ёниб кетган бинолар тасвирини инобатга олсак, айрим шахслар жиноятда абланиб, қўлга олинган, деб тахмин қилиш мумкин", деди Троссел.

Шунингдек, Лиз Тросселнинг сўзларига кўра, Омбудсман қамоқда сақлаш жойларига бориши, маҳбусларга нисбатан қийноқлар ва шафқатсиз муносабатларининг олдини олиш учун имконият берилишини таъминлаши керак. 

Қозоғистон расмийлари тартибсизликлар чоғида 18 нафар ҳуқуқ-тартибот ходими ҳалок бўлганини маълум қилган. Бироқ, намойишлар орасида ўлим ҳолатлари билан боғлиқ маълумотлар ҳали тайин эмас.

“Ҳозирда барча ўлимлар бўйича зудлик билан, мустақил ва холис тергов ўтказилишини таъминлаш жуда муҳим. Бу одамлар хавфсизлик кучлари томонидан номутаносиб равишда куч ишлатиш оқибатида ҳалок бўлганми ёки йўқлигини аниқлаш лозим”, деди БМТ вакили.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

305

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг