БМТ Эрон атоми бўйича вазиятдан хавотирда

Олам

image

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Эрон ядро дастури бўйича Қўшма кенг қамровли ҳаракатлар режаси бўйича музокаралар яхши кетмаётганидан хавотирда ва томонларни муҳокамани давом эттиришга ундайди. Бу ҳақда кеча, 5 июль куни бўлиб ўтган брифингда Жаҳон ташкилоти бош котибининг расмий вакили Стефан Дюжаррик маълум қилди. 

“Музокаралар ижобий томонга силжимаётгани катта ташвиш уйғотади. Биз ҳар доим қўшма комплекс ҳаракатлар режасини, бу жараённи қўллаб-қувватлаб келганмиз. Биз келишув жуда фойдали восита бўлганига ишонамиз. Умид қиламизки, томонлар муҳокамани давом эттирадилар. Биз яна бир бор Эронни МАГАТЭ (Халқаро атом энергияси агентлиги) билан тузилган келишувлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга чақирамиз”, дейди Дюжаррик.

АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий келишувни қайта тиклаш бўйича билвосита музокаралар ўтган ҳафта Доҳада бошланди. 29 июнь куни музокаралар координатори, Европа Иттифоқи ташқи хизматининг сиёсий директори Энрике Мора томонлар кутган муваффақиятга эриша олмаганини айтди. Шу билан бирга, Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиян 30 июнь куни Теҳрон Доҳа раундига ижобий баҳо беришини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, келишувни тиклаш вазифаси “АҚШ реализм кўрсатса” амалга ошиши мумкин. 

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашининг беш доимий аъзоси ва Германия 2015 йилда Эрон билан ядровий дастур бўйича инқирозни ҳал қилиш учун ядровий келишувга эришган эди. АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трамп 2018 йилда ушбу келишувдан чиқишга қарор қилган. Америка маъмуриятининг амалдаги раҳбари Жо Байден бир неча бор АҚШни ядровий келишувга қайтаришга тайёрлигини билдирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон БМТ

Баҳолаганлар

101

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг