БМТ: Дунёнинг тўрт мамлакати қаттиқ очарчиликдан азият чекмоқда
Олам
−
23 Июнь 2021
8754Эфиопия, Мадагаскар, Жанубий Судан ва Яманда юз бераётган қаттиқ очарчилик дунё бўйлаб мазкур муаммо кўлами ошганидан далолат беради. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Жаҳон озиқ-овқат дастури ҳисоботида келтирилган.
Ҳисоботга кўра, ҳозирда ушбу мамлакатларда яшайдиган 584 минг киши очликдан азият чекмоқда. Шунингдек, 43 та давлатда яна 41 миллион аҳоли очлик ёқасида турибди. Бу рақамлар икки йил олдин 27 миллионга тенг эди.
Ташкилотнинг таъкидлашича, бу ҳолат маҳаллий зиддиятлар, иқлим ўзгариши, шунингдек, инқироз, валютанинг қадрсизланиши, асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг кескин кўтарилиши каби иқтисодий жараёнлар билан боғлиқ.
Бунга мисол сифатида БМТ Ливан, Нигерия, Судан, Венесуэла ва Зимбабве давлатларини келтирди. Ушбу мамлакатларда инфляция аҳолининг аҳволини янада оғирлаштирган.
Шунингдек, ҳисоботда келтирилишича бу йил Жаҳон озиқ-овқат дастури 139 миллион кишини қамраб оладиган энг йирик қўллаб-қувватлаш операциясини ўтказади. Шу сабабли дастур молиялаштиришга жуда муҳтож.
Aввалроқ Таиланд аҳолиси очлик туфайли “олтин захираларини” сота бошлагани ҳақида хабар берган эдик.
Маълумот ўрнида, 2011 йилда Сомалида 260 минг киши очликдан вафот этган.
Юлдуз Абдурашидова
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь