Блогерларнинг куни туғдими? Instagram пулли обунани йўлга қўймоқда
Технология
−
15 Июль 2022
14336Instagram обуначилари учун пулли обуна хизматини йўлга қўяди. Бу ҳақда Instagram бош директори Адам Моссери ўз саҳифасида хабар берган.
Муаллифларга обуна бўлиш нархи $0,99 дан $99,99 гача белгиланади.
Муаллифларнинг пуллик контентига обуна бўлган фойдаланувчилар, ана шу саҳифа эгалари томонидан юкланган эксклюзив материаллар. Масалан, постлар, жонли эфирлар, reels видеолар ва сторисларни кўриш имкониятига эга бўладилар. Пулли обунанинг яна бир афзаллиги, бу хизмат фойдаланувчилари ана шу саҳифа эгаси билан гуруҳли чатда мулоқот қилиш имкониятига эга бўлишади. Яна бир янгилик шундаки, пулли обуна сотиб олган ҳолда таниқли шахсларни қўллаб-қувватлаётган саҳифа эгалари бинафша рангли белгига ҳам эга бўлишади.
Муаллифларнинг саҳифаларида эса қўшимча “subscriber home” бўлими ҳам очилади. Бу бўлим орқали муаллифлар барча учун очиқ ва эксклюзив материалларни осонлик билан бошқаришлари мумкин бўлади.
Адам Моссерининг қўшимча қилишича, Instagram яқин вақт ичида “Муаллифлар учун яхши даромад манбаи”га айланади.
Аммо бу хизмат қачондан ишга туширилиши ҳақида аниқ маълумот берилмаган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 19 июнь куни Telegram мессенжери ҳам ўзининг пуллик обуна шаклидаги “Telegram Premium” хизматини ишга туширган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь