Блогерлар изоҳларни ўчириши керакми?
Жамият
−
14 Август 2019
4017“Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот” канали орқали блогер қандай ҳолатларда пост остидаги шарҳларни ўчириши кераклиги ҳақида маълумот берилди.
2014 йилда “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартиришларга мувофиқ (ушбу талаблар блогерга ҳам таалуқли) веб-сайт ва (ёки) веб-сайт
саҳифасидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилишига йўл қўйилмаслиги шарт:
мавжуд конституциявий тузумни, ҳудудий яхлитликни зўрлик билан ўзгартиришга даъват этиш;
уруш, зўравонлик ва терроризмни, шунингдек диний экстремизм, сепаратизм ва фундаментализм ғояларини тарғиб қилиш;
давлат сири бўлган маълумотларни ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ошкор этиш;
миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатувчи, шунингдек фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматига ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи, уларнинг шахсий ҳаётига аралашишга йўл қўювчи ахборотни тарқатиш;
гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни тарғиб қилиш;
порнографияни тарғиб қилиш;
қонунга мувофиқ жиноий ва бошқа жавобгарликка сабаб бўладиган бошқа ҳаракатларни содир этиш.
Бундан келиб чиқадики, постлар тагидаги шарҳларда юқорида қайд этиб ўтилган ахборотлар мавжуд бўлган фикрлар, чақириқлар бўлса, қонун талабига кўра блогер у шарҳларни ўчириши керак.
LiveБарчаси