Блогерга “энасини кўрсатиб, оёғини ялатишини” айтган амалдор ишдан кетди
3-саҳифа
−
13 Сентябрь 2021
10957Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Риштон тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Усмонжон Мамадалиевга тегишли аудиоёзув тарқалганди. Унда мансабдор маҳаллий блогерни “қисиб” юрмаса, “энасини кўрсатиб, оёғини ялатиш” билан таҳдид қилганини эшитиш мумкин.
Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Ҳусан Мамажоновнинг маълум қилишича, Усмонжон Мамадалиев аудиохабар тарқалган куни видеомурожаат билан чиқиб, айтган гаплари учун барча блогерлардан узр сўраган. Шундан сўнг, амалдор ўз хоҳиши билан хизмат вазифасидан озод этилган.
“Риштон туманининг собиқ тиббиёт бирлашмаси бошлиғи телефон орқали суҳбатида номақбул бўлган, тизим раҳбарига ярашмайдиган сўзларни айтган. Бу тиббиёт ходимларини, барчамизни ноқулай ҳолатга солди. Буни тушуниб етган бирлашма бошлиғи ўша куннинг ўзида “ҳақиқатдан ҳам хато иш қилиб қўйганман, тан оламан, ёшлик қилдим. Раҳбар сифатида бу гапларни айтмаслигим керак эди” деган фикрларини билдириб, ўз ҳоҳиши билан ариза ёзди. Аризаси қаноатлантирилиб, у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди. Блогеримиз унинг ҳаракатларидан норози бўлса, белгиланган тартибда суд орқали ҳал қилса мақсадга мувофиқдир”, деган Ҳусан Мамажонов.
Риштон тумани ҳокимлиги ҳам QALAMPIR.UZ’га Усмонжон Мамадалиев эгаллаб турган лавозимидан озод қилинганини тасдиқлади.
LiveБарчаси